Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«АиФ»: Аҳмедовнинг «Зенит» ва ЦСКАга ўтиш имконияти — 55/45%

Баҳо:
+ | -

Россиянинг "Аргументы и факты" газетаси сайти қишки давралар оралиғида юз бериши кутилаётган йилнинг энг муҳим 6та трансферларига тўхталиб ўтди. Aif.ru'нинг тахминига кўра, "Анжи" футболчиси Одил Аҳмедов ё "Зенит"га, ёки ЦСКАга ўтади.

"Одил Аҳмедов — Ўзбекистон миллий терма ажмоаси футболчиси ва ҳозирча "Анжи"да қолган кам сонли юлдуз футболчилардан бири. Табиийки, ҳозирда Россия Премьер-лигасининг сўнгги поғонасини эгаллаб турган жамоанинг ўйини уни қониқтирмайди.

"Одил Аҳмедовнинг хизматига Россия Премьер-лигасининг иккита жамоаси — ЦСКА ва "Зенит" қизиқишмоқда. "Армиячилар" ўз анъаналарига мос равишда майдон маркази учун ёш футболчини қидиришмоқда. Одил эса Италияга йўл олган Кейсуке Хонданинг ўрнини эгаллаши лозим. "Зенит" эса ёши ўтиб бораётган Константин Зиряновнинг ўрнига ярим ҳимоячи қидирмоқда.

Маълумотларга қараганда, "Зенит" Одил билан дастлабки музокараларни олиб борган ва футболчининг розилиги олган. Ушбу икки гранд жамоалар ўртасидаги кураш нима билан тугайди?

"АиФ"нинг тахмини: Аҳмедовнинг "Зенит"га ўтиши - 55%, Аҳмедовнинг ЦСКАга ўтиши - 45%".

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳафтада Одил Аҳмедов "Краснодар"га ўтиши ҳақида хабар чиққанди ва клуб ушбу хабарни рад этишга улгурганди.

Манба: www.aif.ru
Киритилди: 09:12, 28.12.2013.
Ўқилди: 6974 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.