«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста жамоадоши Виктор Вальдеснинг кетишидан қаттиқ таъсирланишини таъкидлади. Хабарингиз бор, 32 ёшли Вальдес жорий мавсум охирида жамоани тарк этади.
«Вальдес жамоадан кетса, кўз ёшимни тийиб тура олмайман. Умид қиламанки, ушбу мавсумда ниманидир ютишга ҳаракат қиламиз. Шунда ҳаммаси яхши бўлади»,- дейди Иньеста.













