«Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер жамоанинг айни вақтдаги муваффақиятлари ҳақида фикр билдирди.
«Брендан Роджерс билан биринчи марта у жамоага келганида учрашганман. У билан менинг мураббийлик фаолиятим ҳақида гаплашган эдик. Лекин унга келаси йил фаолиятимни якунлашимни айтдим. Шунинг учун бизнинг муносабатларимиз атиги бир йил давом этди.
Мен февралда фаолиятимни якунлаганим ҳақида расман эълон қилдим. Кейинроқ Брендан мен билан яна шу масала юзасидан гаплашди. У мендан яна бир йил жамоада қолишимни сўради. Лекин мен рад жавобини бердим. Чунки қарор қабул қилиб бўлган эдим. Уни ўзгартириб бўлмайди.
Гап шартномада эмас. Ўша вақтда жамоа жиддий мақсадлар учун кураша олишини билганимда қолган бўлардим. Ўшанда «Ливерпул» фақат тўртинчи ўрин учун курашади деб ўйлаган эдим. Агар рози бўлганимда ҳозир «Челси»га қарши ўйинда тайёрланаётган бўлардим. Айни вақтда «Ливерпул» чемпионлик учун асосий давогарлардан бўлиб турибди»,- дейди Каррагер.