Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Самвел Бабаян: «2014 йилда чемпионлик ва кубок учун курашамиз»

Баҳо:
+ | -

Кеча, шанба куни "Аракс" ресторанида "Пахтакор"нинг янги йил байрамига бағишланган тадбири бўлиб ўтди.

Дастлаб сўзга чиққан клуб вице-президенти Самвел Бабаян қуйидагиларни таъкидлаб ўтди:

— 2013 йил биз бирор совринга эга чиқмадик. Лекин айнан шу йил бизни янада бирлаштирди. Биз қийин ҳолатдан биргаликда чиқиб кета олишимизни исботладик. Биринчи даврада асосий таркиб футболчилари етишмаслиги сабабли муҳим 9 очкони қўлдан бой бердик. Якунда ўша ўйинлар бизга қимматга тушди. Иккинчи даврани ёш ўйинчилар жуда муваффақиятли ўтказишди. Бу эса эртанги кунга катта ишонч билан қарашга имконият беради. Жамоа олиб борган тўғри иш туфайли бугунги кунда асосий таркибнинг аксарият қисмини клуб тарбияланувчилари ташкил этишмоқда. Насиб қилса, 2014 йилда биз ушбу футболчилар билан чемпионат ва кубокда муваффақиятли иштирок этамиз. Шу ўринда меҳмон бўлиб ўтирган фахрийларга раҳмат айтаман. Сиз клуб тарихини ёзгансиз, ҳозирги футболчиларга ўрнак бўлгансиз. Барчангизга келаси йил омад, бахт ва саломатлик тилаб қоламан.

Шундан сўнг узоқ йиллар клубда фаолият юритган Шуҳрат Жалилов, ЎФФ "Фахрийлар кенгаши" раиси Наримон Жалолов клуб раҳбарияти олиб бораётган ишлар ҳамда жамоа ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтишди. Кейин ёшлар лигасида иккинчи ўринни эгаллаган пахтакорчиларга ЎФФ биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев ҳамда Наримон Жалолов кумуш медалларни тақдим этишди.

Мухлислар ҳам тадбирда фаоллик кўрсатишди. Ишқибозлар орасида ўтказилган сўров якунларига кўра, энг яхши футболчи ва энг чиройли гол муаллифи деб ярим ҳимоячи Кахи Махарадзе топилди. Грузиялик футболчига мухлислар клуби томонидан тайёрланган совға топширилди.

Байрам тадбири давомида барчада кўтаринки кайфият кузатилди. Бу келаси мавсумда жамоага ғолиблик руҳиятига қайтишга ёрдам бериб, бир йилдан кейин қўлга киритилган совринларни ҳам нишонлаш насиб этади деган умиддамиз.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 08:34, 29.12.2013.
Ўқилди: 3166 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.