«Манчестер Сити» ҳимоячиси Матия Настасич Англия чемпионати 19-тури доирасидаги «Кристал Пелес»га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ливерпул»га қарши кечган жуда оғир ўйиндан икки кун ўтиб яна майдонга тушиш осон бўлмади. Оғир ғалабани қўлга киритдик.
Турнир жадвалининг биринчи поғонасига чиқиб олганимиз яхши бўлди. Декабрда жуда кўп ўйинда майдонга тушдик ва уларнинг ҳаммасида ғалаба қозониш учун ҳаракат қилдик»,- дейди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган «Кристал Пелес» – «Манчестер Сити» ўйинида Манчестер жамоаси Эдин Жеконинг голи эвазига ғалаба қозонган эди.