«Челси» ҳимоячиси Давид Луис Англия чемпионати 19-туридан ўрин олган «Ливерпул»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Охирги вақтда ҳимояда яхши ўйнаяпмиз. Бу жуда зўр. Кўп ҳужум қилишга одатланганлар ҳам бизнинг ўйинимизни ўрганишга мажбур бўлишмоқда. Энди биз ҳимояга кўпроқ эътибор қаратишимиз керак. Бизнинг эндиги фалсафамиз шундай: қанча кам гол ўтказиб юборсанг, шунча кўп ғалаба қозонасан»,- дейди Луис.