«Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Яя Туренинг айтган гапларига нисбатан фикр билдирди. Хабарингиз бор, Туре «Барселона» улардан қўрқаётганини айтган эди.
– Туре ҳақми? Сизлар ростдан ҳам қўрқяпсизларми?
– Йўқ. Бу футбол. Бу чемпионлар лигаси. «Барселона» ҳеч кимдан қўрқмайди. «Сити»га қарши ўйинларнинг муросасиз ўтишига шубҳа йўқ. Бу галги рақиб мусобақадаги энг ноқулай жамоа. Шундай экан бу биз учун катта синов бўлади.
– Европада қайси жамоа энг кучли ўйин кўрсатмоқда?
– «Сити», «Бавария», «Атлетико» ва «Барселона». Ўйин икки ойдан кейин бўлади. Унгача кўп нарса ўзгариши мумкин»,- дейди Иньеста.