"Бавария" яримҳимоячиси Франк Рибери агар йилнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилмаса ҳам ортиқча ғам емайди.
"Ҳатто "Олтин тўп"ни ютмасам ҳам бахтли инсон бўлиб қолавераман. Леонел Месси ва Криштиану Роналдулар билан бу совринга даъвогарлик қилаётганимнинг ўзи ҳам катта шараф. "Бавария" эса - жаҳондаги энг яхши клуб. Бизнинг сиримиз футболдан завқ олиб ўйнашимизда. Худди катта оиладекмиз", - дейди Рибери.