Италия футбол федерацияси раҳбарияти Испаниядаги ҳамкасбларидан иккала томон миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бекор қилишни сўради, дея хабар тарқатди Football Italia.
Ўтган йилги келишувга кўра, учрашув 5 март куни бўлиб ўтиши керак эди. Аммо Италия термаси устози Чезаре Пранделли испанлар билан охирги 3 йилда 4 марта майдонга тушиш номақбул қарор деган хулосага келган.
Испания томонининг жавоби Висенте Дель Боскенинг қарорига боғлиқ.