Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо келажаги ҳақида фикр билдирди.
«Реал»да ўйнагандан кейин жамоатчиликнинг диққат марказида бўласан. Босим, талаб, масъулият – буларнинг барчаси юқори даражада. Доим мухлисларнинг ва жамоанинг ҳурматига сазоввор бўлганман. Бундан хурсанд бўлсам арзийди.
Аста-секин келажагим ҳақида ўйлаяпман. Менимча, 35 ёшимда фаолиятимни якунлайман ва асосий вақтимни оилам билан ўтказаман. Профессионал фаолиятимни якунлагач ҳам футболда қолсам керак. Мураббий ёки бошқа вазифада»,- дейди Алонсо.