Кириш Регистрация

«Насаф»нинг ОЧЛдаги рақиби йиғинни якунига етказди

Баҳо:
+ | -

“Насаф” жамоасининг ОЧЛ-2013 плей офф босқичидаги рақиби Қатарнинг Доҳа шаҳри “Ал-Жайиш” жамоаси ҳақидаги янгиликлар ҳам мухлисларни қизиқтиришини ҳисобга олиб, бундан буён ушбу жамоага оид янгиликлардан сайтимиз орқали ёритиб боришни мақсад қилдик.

“Ал-Жайиш” жамоаси бугун Қатар Юлдузлар Лигаси биринчи даврасидан сўнг танаффусда ўзининг Уммонда бўлиб ўтган бир ҳафталик йиғинини якунига етказди.

Жамоа кеча, шунингдек, Уммоннинг “Ас-Сувайқ” жамоасига қарши назорат учрашувини ҳам ўтказди. Учрашув дуранг натижа билан 2:2 ҳисобида якун топди. “Ал-Жайиш” жамоасидан голларга франциялик легионер Брюс Кембо Экако ва бразилиялик легионер Вагнер Ренарлар муаллифлик қилган. Аввал 2:1 ҳисобида олдинда бораётган Резван Луческу (“Ал-Жайиш” жамоаси мураббийи) шогирдлари сўнгги дақиқаларида ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур бўлишган ва натижада учрашув дуранг натижа билан якунланган.

Уммонда бўлиб ўтган йиғинда жамоанинг 25 футболчиси иштирок этди, булар: Фахд Юнус Аҳмад, Иванилдо Родригес, Абдулла Айеш, Андерсон Мартинс, Али Санад Ал-Нуаими, Рами Фаёз, Усам Ризқ, Абдураҳмон Абкар, Жозеф Кей, Муҳаммад Абдулла Mтнана, Сеул Ки Го, Вагнер Ренар, Мажид Муҳаммад, Мухамад Ал Саид Абдул Муталлиб, Калу Уче, Муҳаммад Мунтари, Муҳаммад Ал-Жабрий, Холид Абдул Рауф, Диаб Аннаби Kембо, Икуко Жерайс, Брюс Кембо Экако, Валид Абдул Раҳмон, Абдулла Ал-Салом, Абдулазиз Ал-Буайнайн, Жассим Шейнин.

Қатар Юлдузлар Лигаси иккинчи давра учрашувлари 10 январдан давом эттирилади. Шу куни “Ал-Жайиш” жамоаси 14-турни ўз майдонида “Ал-Арабий” жамоасига қарши ўтказади.

Ушбу хабар клуб расмий сайтидаги маълумотлар асосида тайёрланди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 08:39, 06.01.2014.
Ўқилди: 3256 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6219]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4854]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4519]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3908]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3709]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3574]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3165]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2787]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2651]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.