Михаэль Шумахер билан содир бўлган бахтсиз ҳодисадан сўнг тоғ чанғичилари дубулғаси (шлеми) савдолари кескин ўсиб кетган. Бу ҳақда, Савдо иттифоқи маълумотларига асосланиб, Германиянинг Deutsche Welle хабар бермоқда.
«Янги йил арафасидаги савдо кўрсаткичлари ўтган йилнинг худди шу давридаги нисбатан ўсди», – дейди Савдо иттифоқининг спорт маҳсулотлари бўйича вакили. Айни вақтда, Sport Scheck савдо фирмаси раҳбари Штефан Ҳерцогнинг қайд этишича, ҳозирги савдо кўрсаткичлари барибир 2009 йилда рўй берган ҳодисадан кейинги кўрсаткичлардан паст.
Ўшанда Тюрингиянинг собиқ бош вазири Дитер Альтхаус Австриядаги тоғ чанғи трассасида бир аёл билан тўқнашиб кетган, аёл олган жароҳатлари натижасида ҳалок бўлганди. Шундан кейин ҳар тўрт нафар тоғ чанғичисидан учтаси дубулғалардан фойдаланишни бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, 30 декабрь куни жиддий бош-мия жароҳатини олган Михаэль Шумахер ўшандан бери комада ётибди. «Қизил барон»нинг миясига қон қуйилгани ҳақида ҳам ташхис берилган. Пойгачининг аҳволи оғирлигича қолаётган, шифокорлар эса унинг қариндошларини воқеаларнинг салбий ривожига тайёрлашаётан эди – уларнинг хулосасига кўра, Шумахер вафот этгунига қадар комада қолиши мумкин.