«Барселона» ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано жамоанинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида фикр билдирди.
«Кимдир жамоани бу даражада бошқарганини кўрмаганман. У мени тасаввур ҳам қилиб кўрмаган позициямда ўйнатди. Гвардиола шунчаки мураббий эмас. У – такрорланмас инсон.
Агар у бўлмаганида «Барселона»да ўйнамаган бўлардим. Мен кўп яхши мураббийлар билан ишлаганман, лекин Гвардиола энг зўри. У футболни юксак даражада тушуниши билан сизни ҳайрон қолдиради»,- дейди футболчи.













