«Барселона»ни ёзда тарк этадиган дарвозабон Виктор Вальдес келажаги ҳақида фикр билдиришга шошмади.
«Ҳозир қайси жамоага ўтишим ҳақида гаплашадиган вақт деб ўйламайман. Қайси чемпионатда ва қандай жамоада ўйнаш фақат менга боғлиқ эмас.
«Барселона»дан кетиш осон эмас. Барча жамоадошлар мендан қолишимни сўрашмоқда, чунки бу ерда жуда аҳил жамоа йиғилган. Ҳамма бир-бирига дўст. Бундай яқинлардан айрилиш қийин, лекин бу ҳаёт»,- дейди дарвозабон.













