Тошкентнинг "Локомотив" клуби молдовалик футболчи Андрей Кожокарни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақида moldfootball.com сайти хабар тарқатди.
Манбада келтирилишича, "Зимбру"нинг 26 ёшли ярим ҳимоячиси билан бир йиллик шартнома имзоланган. Кожокарь декабрь ойида "темирйўлчилар" таркибида кўрикдан ўтиш учун етиб келганди. Демак, у мураббийлар штабига маъқул келган.
Андрей Кожокарь "Зимбру" мухлислари томонидан 2013 йилда жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилганини таъкидлаб ўтиш лозим.
Молдовалик бошқа футболчи Александр Оника эса "Локомотив"ни тарк этди.