Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Андрей Кожокарь: «Локомотив»да барчаси бир мақсадга қаратилган

Баҳо:
+ | -

Янги мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўяётган Тошкентнинг «Локомотив» клуби таркибига маҳоратли футболчиларни қўшиб олишда давом этмоқда. Жумладан, куни кеча темирйўлчилар эндиликда Кишинёвнинг «Зимбру» клуби собиқ футболчисига айланиб улгурган маҳоратли ярим ҳимоячи Андрей Кожокарь билан бир йиллик шартномага имзо чекишди. Шу муносабат билан Молдова терма жамоаси аъзосига мамлакатнинг таниқли www.moldfootball.com портали мухбири бир нечта саволлар билан мурожаат қилди. Қуйида ана шу интервьюни ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

- Андрей, сени Ўзбекистонда қандай кутиб олишди? Дастлабки таассуротлар қандай?
- Ўзбекистонда мени жуда яхши кутиб олишди, бу ерда ҳаммаси ажойиб. Клуб раҳбарияти футболчилар ўйиндан бошқасига чалғимасликлари учун барча шароитларни яратиб беришга ҳаракат қилмоқда. Барча мақсад клуб олдига қўйилган вазифаларни бажаришга қаратилган. Тошкент шаҳри эса худди Кишинёвга ўхшайди, аммо бизда ҳаракат кўпроқ, чунки шаҳримиз нисбатан ихчам. Тошкент эса аксинча, анча кенг ва чиройли экан. Эҳтимол, бу ерда оилам ҳам бўлганида ўзимни худди уйдагидек ҳис қилармидим?! Шунингдек, бу ернинг таомлари ҳам жуда мазали.

- «Локомотив» варианти қандай пайдо бўлди?
- Айтиш мумкинки, мутлақо кутилмаганда. Менда Янги йилдан кейин фаолиятимни давом эттириш учун бир нечта вариантлар бор эди. Аммо, бехосдан дўстим, ҳозирда ФИФА агенти сифатида фаолият кўрсатаётган Мамука Ломидзе қўнғироқ қилиб қолди. У айни пайтда Дмитрий Градиленко билан ҳамкорлик қиляпти. Мамука мендан Тошкентнинг «Локомотив» клубида омадингни синаб кўрмайсанми, деб сўраб қолди. Бунинг устига жамоага таянч ярим ҳимоячи зарур экан. Фақат жавобни тезда айтишим лозим эди. Мен умр йўлдошим билан маслаҳатлашдим ва Ломидзега қўнғироқ қилиб рози эканимни айтдим. Дарҳол авиачиптага буюртма бердик ва эртасига эрталаб Тошкентга учиб кетдим.

- Нега биз учун экзотик саналган мамлакат таклифини қабул қилдинг?
- Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини шу жамоани кузатиш билан ўтказдим, негаки жамоада менинг яқин дўстим Александр Оника тўп сурарди. У билан доимо гаплашиб турамиз. Оника орқали бу клубда бўлаётган ўзгаришлардан хабардор бўлиб турардим. Мен доимо дўстларим ўз клублари сафида қандай тўп суришаётгани билан қизиқиб тураман, янгиликларни кузатиб бораман, агар дўстларим гол урса муваффақияти билан табриклайман. Мен ўтган мавсумдаёқ «Локомотив» чемпион бўлишини жуда хоҳлагандим. Аммо, уларни унвондан атиги бир очко ажратиб қолди. Бу эса мени жамоага жалб қилди, чунки «Локомотив» ушбу мавсумда ҳам чемпионлик учун курашади. Қолаверса, мени Осиё Чемпионлари лигаси ҳам қизиқтириб қолди. Ва албатта бу ерда масаланинг молиявий жиҳати ҳам муҳим роль ўйнади.

- Сенинг «Зимбру» клуби билан шартноманг бор эди. Бу масалани қандай ҳал қилдинг?
- Ҳа, менинг «Зимбру» билан бир йиллик шартномам бор эди. Аммо, уни имзолашда агар менга қишки трансфер ойнасида манфаатли таклиф бўлса қаршилик қилмаслигига келишиб олгандик. Шу боис «Зимбру» клуби раҳбариятига ваъдасида турганлиги ва менга қаршилик қилишмагани учун миннатдорчилик билдираман. Биз қўл қисиб бир-биримизга муваффақият тиладик. Албатта, жамоадан кетиш осон бўлмади, аммо ҳаёт шундай қурилган. Бу жамоада садоқатли мухлислар бор ва умид қиламанки, «Зимбру» уларни ўз ғалабалари билан хушнуд этади. Мен эса ўз навбатида жамоа ўйинларини кузатиб бораман ва улар учун қайғураман.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 13:10, 11.01.2014.
Ўқилди: 3245 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.