Мадриднинг «Реал» клуби устози Карло Анчелотти Икер Касильясга келажакда ҳам имконият беришини таъкидлади.
«Мен Лопеснинг ҳам Касильяснинг ҳам ўйинларидан қониқяпман. Менимча, бизда дунёдаги энг зўр дарвозабонлар жуфтлиги ўйнайди. Икернинг бутун мавсум давомида ўйнамаслигига ишона олмайман»,- дейди мураббий.
Хабарингиз бор, Касильяс фақат Испания кубоги ва чемоионлар лигаси ўйинларида майдонга тушмоқда.