Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция 1-0 Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

"Барселона" аъзолари турнинг марказий ўйини ҳақида

Баҳо:
+ | -

"Барселона" расмий сайти Примьеронинг 19-туридаги "Атлетико" билан тўқнашув ҳақида клуб аъзоларининг фикрларини чоп этди.

Сеск Фабрегас: "Биз бугун ривожланишда бир қадам олдинга ташладик. "Атлетико" Европанинг энг яхши жамоаларидан бири. Улар, айниқса, ҳимояни ўрнига қўйишди. Ўйиннинг осон бўлмаслигини ундан олдин ҳам билардик".

Хави Эрнандез: "Атлетико" жуда аҳил жамоа. Айни пайтда улар Европанинг энг яхши жамоаларидан бири. Ўйинни биз назорат қилдик, аммо кўп вазиятлар ярата олмадик. Охирги 15 дақиқада гол уришимиз мумкин эди, лекин "Атлетико" буюк жамоа эканини ўша дақиқаларда намойиш эта олди. Айниқса физик жиҳатдан улар кучли экан. Майдонда бўш жой қолдиришмайди, шу боис уларга қарши кўп вазиятларга эга бўлиш мушкул".

Серхио Бускетс: "Дурангдан хурсанд эмасмиз, чунки биз "Барса"миз! Ҳар доим ғалаба қозониб 3 очко олишни истаймиз. Аммо ўйин қандай кечганига қараб натижа ҳаққоний бўлди дейиш мумкин. Бизда яхши имкониятлар бўлди, фақат битта гол етишмади.

Херар Пике: "Бу стадионда ўйнаш осон эмас. Биз яхши натижага эришганмиз деб ишонаман. Чунки улар кучли эди. Биз ҳам ёмон ўйнамадик, тўпни назорат қилдик, аммо кўп вазиятлар яратиш қўлимиздан келмади. "Барселона" доим ғалаба қозониши керак, аммо бугунги ўйинга назар солиб, менимча, очко олганимиздан хурсанд бўлишимиз керак".

Педро: "Висенте Калдерон"да ўйнаш ўта мушкул. Бу ерда мухлислар ҳақиқатан ўйинга киришиб кетишади, бу эса "Атлетико"га катта ёрдам беради. Шундай экан, бу очко ҳам жуда муҳим.

Манба: www.fcbarcelona.com
Киритилди: 10:38, 12.01.2014.
Ўқилди: 3606 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.