Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

«Локомотив» бугун «Қайрат» билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Куни кеча «Локомотив» жамоаси аъзолари навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш учун БААнинг Абу-Даби шаҳрига жўнаб кетишган эди. Бугун эса жамоа ушбу йиғин доирасида дастлабки назорат-синов учрашувида Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоасига қарши майдонга тушади. Шу муносабат билан бўлажак рақибларимиз ҳақида қисқача маълумот беришни лозим топдик.

«Қайрат» футбол клуби 1954 йил Алма-Атанинг «Динамо» жамоаси базасида ташкил этилган. Жамоа 1954-1991 йиллар давомида Иттифоқ чемпионатида иштирок этган. Шундан 24 мавсумни «Қайрат» Олий лигада ўтказган. 1986 йилда жамоа ўз тарихидаги энг юқори натижани қайд этган, яъни СССР чемпионатида 7-ўринни эгаллаган.

1992 йилдан бошлаб «Қайрат» Қозоғистон чемпионатида иштирок этиб келмоқда. Жамоа дастлабки чемпионатда олтин медалга сазовор бўлади, кейин эса мамлакат кубогини ҳам қўлга киритади. Дарвоқе, «Қайрат» Қозоғистон кубогини 5 марта қўлга киритган ва бу борада энг яхши кўрсаткич соҳиби саналади. Бироқ, 1992 йилги олтин мавсумдан кейин жамоа инқирозга юз тутди ва 1998 йилги мавсум якунига кўра 1-лигада 2-ўринни эгаллаб, яна олий лигага қайтади. 1999 йилда Қозоғистон чемпионати бронза медалига сазовор бўлган «Қайрат»нинг ўйинида тўрт мавсум пасайиш кузатилади ва ниҳоят 2004 йилга келиб Алма-Ата шаҳри жамоаси яна олтин медални қўлга киритади. Бироқ, юлдузли онлар кўпга чўзилмади. 2005 йилги бронзадан кейин жамоа яна пастга шўнғишда давом этди ва натижада 2009 йилги мавсумни 1-лигада ўтказган «Қайрат» бир йилда кучлилар сафига чиқиш вазифасини уддалади. Уч мавсумдирки олий лигада катта қийинчилик билан ўз ўрнини сақлаб қолган «Қайрат» учун 2013 йилги мавсум ниҳоятда омадли келди ва улар 8 йиллик танаффусдан кейин яна Қозоғистон чемпионати совриндори бўлишди, яъни бронза медалини қўлга киритди.

Айни пайтда жамоани словакиялик таниқли мутахассис Владимир Вайсс бошқариб келмоқда. Жамоа сардори эса Қозоғистон футболининг ёрқин юлдузи Самат Смаковдир. Шу ўринда таъкидлаш керак, бу жамоа сафида ҳамюртларимиздан Жаъфар Ирисметов, Виктор Карпенко ҳамда кейинчалик Қозоғистон фуқаролигини қабул қилган Қайрат Ўтабоев тўп суришган.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 15:07, 12.01.2014.
Ўқилди: 2895 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.