«Ливерпуль» ҳимоячиси Ҳабиб Коло Туре кеча бўлиб ўтган «Сток Сити»га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Танаффусда мураббий биз билан жиддий гаплашди ва тўғри гапларни айтди. Роджерс шундоғ ҳам гол ура олишимизни ва ҳимояда яхшироқ ўйнаш кераклигини тушунтирди. Иккинчи бўлимда биз яхши ҳимояландик.
«Сток» таркибида Крауч бор эди. Унинг бўйи жуда баланд, шунинг учун асосан тўплар иккинчи қаватдан узатилди. Бизнинг ҳужумчиларимиз эса меҳмонда гол уришни билишади. Бу жуда ажойиб. Кучли тўртликка қайтганимиз зўр бўлди»,- дейди ҳимоячи.