Кириш Регистрация

Ислом Тўхтахўжаев: «Бир жамоа бўлиб мақсадимиз сари интиляпмиз»

Баҳо:
+ | -

Бирлашган Араб Амирликларида ўз қишки йиғинларини давом эттираётган «Локомотив» мавсумга жиддий тайёргарлик олиб бормоқда. Машғулотларда асосан нималарга эътибор берилаётганини билиш мақсадида жамоамизнинг ишончли, кучли ва истеъдодли ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаевни сухбатга тортдик.

— Ислом, мана 9 кундурки жамоа Абу Даби шаҳрида машғулотларни давом эттирмоқда. Мураббийлар штаби асосан ушбу тайёргарлик давомида нимага эътибор беришмоқда?
— Дастлабки кунларда биз жисмоний тайёргарликка эътибор қаратдик. Айни дамда эса мураббийларимиз бизга майдонда ўз ўйинимизни ташкил этиш борасида сабоқ беришмоқда. Ҳар хил тактик схемалар устида ишлаяпмиз. Машғулотларимиз кунига икки мартадан давом этмоқда.

— Бирлашган Араб Амирликларига келиб 12 январь куни Қозоғистоннинг «Қайрат» клубига қарши ўйнадинглар. Ушбу ўйин ҳақида икки оғиз сўзлаб берсангиз.
— «Қайрат» клубида жисмонан кучли футболчилар ўйнар экан. Бизда олма-оталиклар дарвозасини ишғол этиш учун кўп вазиятлар бўлди. Биз ушбу вазиятларни биттасидан фойдаландик. Мавсум ҳали бошланмаган ва бу оддий ҳолат. Ҳали олдинда «Бейцзинг Гоан», «Шахтёр» каби кучли жамоаларга қарши учрашувларимиз бор.

— Жамоада айни дамда Ўзбекистоннинг кучли футболчилари жам бўлишган. Таркибга янги келиб қўшилган футболчилар ва клубда вужудга келган кучли рақобатни қандай баҳолайсиз?
— Таркибга жалб этилган барча футболчилар ўз чизиқларида ҳақиқатдан ҳам кучли футболчилар. Улар билан терма жамоада бирга ўйнаганмиз. Бир биримизни тушунишда ҳеч қандай қийинчилик бўлаётгани йўқ. Легионерларимиз ҳам кучли футболчилар. Бир жамоа бўлиб мақсадимиз йўлида ҳаракат қиляпмиз. Рақобат албатта ҳеч қачон зиён келтирмаган. Бу футболчига янада масъулият юклайди ва ўз устида янаям кучлироқ ишлашга ундайди.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 15:49, 19.01.2014.
Ўқилди: 4003 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.