«Тоттенҳэм» посбони Уго Льорис Англия чемпионати 22-туридан ўрин олган «Суонси»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу мавсумдан нимадир кутишга ҳақлимиз. Биз очколар тўплаяпмиз ва кучли тўртликка яқинлашиб қолдик. Бир сўз билан айтганда биз олдинга қараб кетмоқдамиз.
Лекин мавсум охирида яхши натижа кўрсатишни хоҳласак, бўшашишга ҳаққимиз йўқ. «Суонси»га қарши ўйин осон кечмайди. Улар катта жамоалардан очко олишни билишади. Бу ўйинда 100 фоиз кучимизни бермасак, ҳеч нарсага эриша олмаймиз»,- дейди дарвозабон.