«Милан» ёшлар жамоаси мураббийи Филиппо Индзаги собиқ жамоадоши Кларенс Зеедорфнинг янги бош мураббий этиб тайинланганидан хурсанд эканини таъкидлади.
«Унинг «Милан»га қайтганидан хурсанд бўлдим. Ишончим комил, у жамоани ғалабалар сари бошлай олади. Зеедорфнинг «Милан»га аввалги мавқейини қайтиб олишига ёрдам беради деб умид қиламан»,- дейди Пиппогол.