Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

«Ал-Жайиш»га янги мураббий келди

Баҳо:
+ | -

"Насаф"нинг ОЧЛ-2014 плей оффдаги рақиби Қатарнинг "Ал-Жайиш" футбол клуби янги 52 ёшлик тунислик мутахасис Набил Маънул билан 20 январь куни шартнома имзолаган. Унга руминиялик мутахасис Р.Луческуга жавоб берилгач жамоани бошқариб турган Юсуф Адам ёрдам беради.

Набил Маънул (суратда чапдан биринчи) 1962 йил 26 декабрда Тунисда таваллуд топган, у 1975 йилда футболчилик фаолиятни "Эсперанс" жамоасида бошлаган. Набил Маънул бунгача "Ал-Жазира" телерадиокомпаниясида спорт шархловчиси бўлиб ишлаётган эди. Аммо вақтида Тунис, Германия ва Саудия Арабстонида футболчи ва мураббий сифатида фаолият олиб борган.

"Ал-Жайиш" футбол клубининг мураббийлар штабида айни кунларда қуйидаги мутахасислар фаолият юритишмоқда: Набил Маънул-бош мураббий, Юсуф Адам-ёрдамчи мураббий, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий - сербиялик Зоран, дарвозабонлар мураббийи мисрлик - Ахмад Ножи ҳамда Юсуф Нубиан, Рашид Ал - Каабилардир. Жамоа директори Исмоил Ахмад.

20 январь куни Набл Маънул матбуот анжумани ҳам ўтказган. У жумладан, "Қатар юлдузлар лигасида ҳали чемпионлик учун кураш давом этмоқда, шунингдек "Ал-Жайиш" жамоасида ҳам имконитлар бор, шундай экан биз юқори ўрин учун курашни давом эттирамиз",- дея фикр билдириб ўтган. Ушбу мутахасис бугундан жамоа билан бирга машғулотларга киришган.

Набил Маънул "Ал-Жайиш" жамоасини ҚЮЛсининг навбатдаги турида, 24 январь куни "Ал-Садд" жамоасига  қарши майдонга олиб тушади. Жамоа сафида жароҳатлари туфайли майдонга туша олмайдиган ўйинчилар ҳам бор. Булар тунислик легионер Муҳаммад Матнани ва Абдулқодир Элинлардир.

Бугун шунингдек, "Ал-Жайиш" клуби раҳбарияти кейинги пайтларда Қатар ОАВларида тарқалаётган,  жамоа италиянинг "Фейеноорд" клубининг ҳужумчиси Грациано Белла билан, уни жамоа сафига қўшиб олиш бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги  хабарни инкор этган.

Ушбу хабар "Ал-Жайиш" клуби расмий сайтида эълон қилинган хабарлар асосида тайёрланди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 16:05, 22.01.2014.
Ўқилди: 3007 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.