22 январдан Янгиерда ўқув-йиғин машғулотини давом эттиришга киришган Муборакнинг “Машъал” жамоаси сафида бир нечта янги футболчилар кўрикдан ўтишмоқда. Хусусан, Отабек Нарзуллаев, Ботир Носиров, Ғиёс Комилов сингари футболчилар билан аллақачон шартнома имзоланган бўлса, Фаррух Нурлибоев, Исроил Эргашев каби ўйинчилар ҳозирча кўрикда бўлиб туришибди.
Бундан ташқари, куни кеча жамоа сафига икки нафар белорусиялик легионер келиб қўшилди. Уларнинг бири ҳужумчи, бири эса ярим ҳимоячи. Қуйида легионерлар ҳақида қисқача маълумотни келтириб ўтамиз.
Дмитрий Ковб, ҳужумчи.
1987 йил, 20 январда туғилган.
Бўйи – 182 см, вазни – 72 кг.
Фуқаролиги: Белорусия
Охирги ўйнаган жамоаси: “Днепр Могилев” (Белорусия).
Ўтган мавсум “Днепр” сафида 17та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган.
Александр Тишкевич, ярим ҳимоячи.
1986 йил, 16 февралда туғилган.
Бўйи – 176 см, вазни – 74 кг.
Фуқаролиги: Белорусия
Охирги ўйнаган жамоаси: “Круоя” (Литва)
Ўтган мавсум 12 ўйинда иштирок этиб, 2та гол урган.