Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес 0-2 Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако 2-1 Барселона
19/09 23:59 Аталанта 0-0 Арсенал
19/09 23:59 Атлетико 2-1 РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест 2-1 Штурм
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

«Бунёдкор» ва JAKO компанияси ҳамкорлиги давом этади

Баҳо:
+ | -

Айни пайтда “Бунёдкор” футбол клуби тижорат директори Айниддин Ғиёсов Германиянинг Франкфурт шаҳрида бўлиб турибди.

Хабарингиз бор, 2011 йилда “Бунёдкор” футбол клуби ва Германиянинг JAKO компанияси ўртасида икки йиллик шартнома имзоланиб, унга кўра шу вақт мобайнида “қалдирғочлар” мазкур фирма томонидан ишлаб чиқариладиган либослардан фойдаланишлари кўзда тутилган эди. Орадан икки йил ўтиб, келишув муддати ниҳоясига етди.

“Бунёдкор” ФК ва JAKO компанияси ўртасида навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди. Германиянинг Франкфурт шаҳрида JAKO компанияси президенти - бошқарув раиси Руди Шрюгель, компания вице-президенти Ханс Веркле ва “Бунёдкор” ФК тижорат директори Айниддин Ғиёсов ўртасидаги муҳокама натижасида янги шартнома имзоланди.

- “Бунёдкор” футбол клуби Осиё қитъасида қандай нуфузга эга эканлигини жуда яхши биламиз. Жамоанинг Осиё Чемпионлар лигасида мунтазам равишда иштирок этиб, ижобий натижалар қайд этаётганидан ҳам яхши хабардормиз. Бундай жамоа билан ҳамкорлик қилаётганимиздан хурсандмиз. Айнан “Бунёдкор” орқали JAKO компанияси либослари Осиё бозорида янада оммалашишига ишонамиз, - дейди JAKO компанияси президенти - бошқарув раиси Руди Шрюгель.

- Икки йилдан буён JAKO либосларидан фойдаланиб келяпмиз. Ушбу компания либосларининг сифати ва қулайлиги “Бунёдкор” клубини қониқтиради. Шунингдек, JAKOнинг замонавий дизайни ҳам бошқалардан алоҳида ажралиб туради. Айнан “Бунёдкор” ФК учун тикилаётган либосларни ўз кўзим билан кузатиб чиқдим. Ўйлайманки, “Бунёдкор”нинг янгидан-янги чўққиларни забт этишида ушбу компаниянинг ҳам ўзига хос ҳиссаси бўлади, - дейди “Бунёдкор” ФК тижорат директори Айниддин Ғиёсов.

Демак, “Бунёдкор” ФК ва JAKO компанияси ўртасидаги ҳамкорлик давом этади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 14:50, 24.01.2014.
Ўқилди: 2449 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.