Россия федерацияси спорт вазири Виталий Мутко Россия ва Украинанинг бирлашган чемпионатига ФИФАнинг муносабати ҳақида фикр билдирди.
"ФИФАнинг позицияси аниқ ва уни муҳокама қилиш ҳам шарт эмас: ФИФА ҳч қачон бирлашган чемпионатни қўллаб-қувватламайди.
Баъзи бир ўртоқларнинг фикрича, уларга ФИФАнинг нуқтаи назари муҳим эмас эмиш. Балки, уларда бошқа ташкилот мавжуддир, бизда эса фақат ФИФА", - дейди Мутко.
Эслатиб ўтамиз, 30 январь куни Исроилда Бирлашган мусобақа бошланади.