Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

БАА Осиё кубоги-2015га бора олмаслиги мумкин!

Баҳо:
+ | -

Осиё кубоги-2015 саралаш босқичининг "Е" гуруҳида иштирок этиб, муддатидан аввал қитъа чемпионати йўлланмасидан маҳрум бўлган Гонконг, Австралияга боришнинг бошқа йўлларини ўйлай бошлаган кўринади. Улар бунинг иложини топишгандек бўлишди.

Гап шундаки, Гонконг футбол ассоциациясининг фикрича, БАА терма жамоасининг 22 ёшли юлдузи — Умар Абдулраҳмон Амирлик жамоасида ўйнаш ҳуқуқига эга эмас. Нега?, деган савол туғилиши табиий.

Умар Абдулраҳмон аслида яманлик футболчи бўлиб, 2008 йилнинг сентябрь ойида БАА фуқаролиги қабул қилган. ФИФАнинг 2008 йил Австралияда ўтган Конгрессда қабул қилган қарорига кўра, футболчи бошқа мамлакат терма жамоасида ўйнаш имкониятига эга бўлиши учун ўша давлатда камида 5 йил яшаган бўлиши керак. Аммо, бунга қўшимча равишда кичик қоида ҳам бор: ўйинчи 18 ёшидан бошлаб камида 5 йил яшаган бўлиши лозим. 22 ёшли Абдулраҳмон эса 18 ёшидан бошлаб ҳали БААда 5 йил яшамади. Демак, у ҳали БАА  терма жамоасида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритмаган.

Гонконг футбол ассоциациясига ушбу фактни "South China Morning Post" газетаси етказган. Шундан кейин ассоциация вакиллари бу масала устида изланиш олиб боришди.

"Биз газетадан хат олдик ва бу масалага жавоб излаяпмиз", дейди ГФА ижрочи директори Сатклифф. "Ушбу масала билан чуқур шуғулланишдан олдин, биз ОФК ёки ФИФАга мурожаат қилишимиз керак. Агар улар талаб қилишса, ундан кейин бу фактни яна ўрганамиз. Абдулраҳмон БАА шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлиши учун футболчи БААда туғилиши, 18 ёшдан кейин у ерда 5 йил яшаши ёки унинг ота-боболари ўша ерлик бўлиши лозим. Лекин унда бундай факторларга эга эмас. Бир қарашда, футболчи БАА терма жамоасида ўйнаш ҳуқуқига эга эмас. Аммо биз масалани янада батафсилроқ ўрганишимиз керак".

БАА терма жамоасида 5та ўйиндан кейин 15 очко билан "Е" гуруҳини бошқариб турибди. Умар Абдулраҳмон ана шу ўйинларнинг 4тасида ўйинга тушган. Фақат Ўзбекистонга қарши ўйинда у жароҳати боис ўйин қайдномасига киритилмаган. Агар Абдулраҳмоннинг БААдаги фаолияти ноқонуний деб топилса, бу терма жамоанинг 4та ўйинига техник мағлубият ёзилади. Шунда Гонконг терма жамоаси ҳам Осиё кубоги-2015 йўлланмасини қўлга киритади.

"Биз бошқаларнинг бахтсизлиги эвазига манфаат топишни истамаймиз, аммо, шу билан бирга, халқаро футбол талаблари бузилаётган экан, улар жазоланишлари керак. Ҳозирда гуруҳда 3-ўринни эгаллаб турибмиз. Агар БААга техник мағлубият ёзилса, биз 2-ўринга кўтариламиз ва автомат равишда Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритамиз", дейди Сатклифф.

Манба: www.stadion.uz.

Агар Гонконг футбол ассоциацияси ушбу масала юзасидан "юқори"га мурожаат қилса, буни фақат ФИФА ҳал қилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бунинг Ўзбекистон терма жамоасига зарарли томони йўқ. Агар БААнинг 4та ўйинига техник мағлубият ёзилса, улар ҳисобида 3 очко қолади, Гонконгда 10, Вьетнамда эса 6 очко бўлади. Бундай ҳолатда йўлланма Ўзбекистон ва Гонконгга тақдим этилади.

Лекин бошқа ҳолат бор. Умар Абдулраҳмон БАА олимпия терма жамоаси сафида Лондон-2012 саралаш мусобақаларида иштирок этган. Афсуски, вақтни орқага қайтаришнинг ва Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Буюк Британияга юборишнинг имкони йўқ!

Киритилди: 04:02, 27.01.2014.
Ўқилди: 9536 марта.
Фикрлар: 41 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.