Фозил Мусаев Қатарнинг "Ал-Муайзир" клуби билан тузган шартномасини бир томонлама бекор қилди. Бу ҳақда футболчининг агенти Санъат Шарипов Твиттер саҳифаси орқали хабар тарқатди.
"Қатар клуби раҳбарияти клубни юқори дивизионда қолиши учун ваъда қилинган шароитларни яратб бермагани сабаб шундай қарорга келинди. Бу эса футболчининг руҳий ҳолатига таъсир қила бошлади. Фозил билан маслаҳатлашган ҳолда, унинг Ўзбекистонга қайтишини лозим деб топдик", дея ёзади Санъат Шарипов.
"Ал-Муайзир" Қатар Юлдузлар лигасининг 17-туридан кейин 11 очко билан сўнгги 14 поғонани эгаллаб турибди. Юқори лигада қолиш имконини берадиган 12-ўриндаги жамоадан эса "Муайзир" 9 очко қолиб кетган.
Хабарингиз бор, Фозил Мусаев "Ал-Муайзир" клубига "Бунёдкор"дан йўл олганди. Мусаев Ўзбекистонга қайтиб, қайси жамоа сафига қўшилиши ҳақида футболчининг агенти маълумот бермаган.