Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Темурхўжа Абдухолиқов «Хайдук» билан шартнома имзолашга яқин турибди

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистонлик ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов 28 январь куни Хорватиянинг "Хайдук" жамоаси таркибига етиб борди ва 29 январдан бошлаб машғулотларда иштирок эта бошлади. Бу ҳақда клуб Сплит шаҳри клуби расмий сайти хабар тарқатди.

"Хайдук" ҳозирги кунда Туркиянинг Анталиясида ўқув-машғулотларини ўтказмоқда. Игорь Тудор бошчилигидаги жамоа кеча Тбилисининг "Динамо" жамоаси билан назорат учрашувини ўтказди. Абдухолиқов ушбу баҳсда асосий таркибда майдонга тушди ва 79-дақиқага қадар ҳаракат қилди. Учрашувда хорватлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу ўйинда Темурхўжага гол уриш насиб этмади, аммо у жамоасининг биринчи голига ассистентлик қилди. У етказиб берган тўпни Коусси дарвозага йўллади.

Ҳужумчининг агенти Равшан Салимовнинг Твиттер орқали хабар тарқатишича, "Пахтакор" ҳужумчисининг ҳаракатлари "Хайдук" мураббийига манзур бўлган.

"Хайдук" раҳбарияти кеча бўлиб ўтган назорат ўйинидан кейин Темурхўжани олиб қолиш ниятида эканини айтишган. Энди фақатгина шартнома бандларини келишиш қолди, холос", дейди футболчининг агенти.

Дарвоқе, "Говерла" билан Туркияда ўқув-машғулот йиғинида иштирок этаётган Максим Шацких кеча Темурхўжа Абдухолиқовни кўриб қолди ва уни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрди. У "Хайдук" мураббийларига ҳамюрти ҳақида илиқ фикрларни билдирди. У Темурхўжага "Хайдук"даги фаолиятида омадлар тилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:26, 01.02.2014.
Ўқилди: 6684 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.