Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес 0-2 Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако 2-1 Барселона
19/09 23:59 Аталанта 0-0 Арсенал
19/09 23:59 Атлетико 2-1 РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест 2-1 Штурм
20/09 17:30 Таиланд - Бразилия
20/09 17:30 Куба - Хорватия
20/09 20:00 Коста-Рика - Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия - Парагвай
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

«Локомотив» ПФКда футбол қоидалари бўйича семинар ўтказилди

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» футбол клуби шу кунларда Осиё Чемпионлар лигаси саралаш ўйинларига қизғин ҳозирлик кўрмоқда. Зеро, темирйўлчилар жамоаси олдига қитъамиз клублари ўртасида энг нуфузли турнирда муносиб қатнашиш вазифаси қўйилган. Бир ўйиндан иборат плей-офф босқичида арзимас хато ҳам жамоа учун қимматга тушиши мумкин. Агар бу хато футбол ўйини қоидалари билан боғлиқ бўлса, бундан ёмони йўқ. Бу ўринда футболчилар ўйин қоидаларини қай даражада билиши ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу боис «Локомотив» футбол клуби ЎФФнинг Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси билан ҳамкорликда жамоа аъзолари учун футбол ўйини қоидалари ва ундаги ўзгаришларга бағишланган семинар ташкил қилди.

Даставвал жамоа бош мураббийи Ҳаким Фузайлов йиғилганларга ушбу семинарнинг қанчалик муҳимлиги ҳақида қисқача тўхъталиб ўтди ва футболчилардан семинарга эътиборли бўлишларини сўради. Шундан сўнг миллий тоифадаги ҳакам Александр Попов «Локомотив» жамоаси аъзоларига футбол қоидаларидаги сўнгги ўзгаришлар, айниқса кейинги пайтларда кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган «офсайд», яъни ўйиндан ташқари ҳолат қоидалари ҳақида маълумот берди. ФИФА томонидан ушбу қоидага киритилган ўзгаришлар билан таништирди ва буни аниқ мисоллар воситасида, ўйинлардан олинган видеолавҳалар ёрдамида кўрсатиб берди. Шунингдек, қандай ҳолатда тўп қўл билан ўйналган, деб ҳисобланиши ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар бўйича ҳам тушунтириш бериб ўтди. Қизғин баҳс-мунозаралар остида ўтган семинар «Локомотив» жамоаси аъзоларига масъулиятли ўйинлар олдидан фойдали бўлди.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 23:18, 01.02.2014.
Ўқилди: 2871 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.