Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

«Андижон» пойтахтдаги йиғинни эрта якунлади

Баҳо:
+ | -

“Андижон” жамоамизни Тошкентда йиғин ўтказаётгани тўғрисида сайтимиз орқали хабарлар бериб боряпмиз. Сўнгги кунларда юртимизда об-ҳавони кескин совиб кетиши жамоанинг тайёргарлик режаларини ўзгартириб юборди.

Маълум қилганимиздек, кеча жамоамиз “Металлург” билан назорат учрашуви ўтказиши керак эди. Аммо қор ёққани боис бу ўйин ўтказилмади. Бунинг натижасида андижонликлар бугун Дилшод Нуралиев бошчилигидаги “Пахтакор-2” жамоаси билан ўйин ўтказишни келишиб олишганди. Бироқ Тошкентда қор тинмагани сабабли бу ўйин ҳам амалга ошмади.

Режага кўра, андижонликлар эртага “NBU-Осиё” билан куч синашиб, пойтахтдаги йиғиннинг биринчи босқичини якунлаши керак эди. Лекин об-ҳавони совиб кетиши ва қор ёғаётгани туфайли “Андижон” жамоаси бугун дастлабки йиғинни якунлашга мажбур бўлди.

Футболчиларга 3-4 кунлик дам берилди ва энди жамоамиз 6 февраль куни яна Тошкентда йиғинни давом эттиради. Ушбу йиғин доирасида “Андижон” жамоаси ҳам ПФЛ Кубоги турнирида иштирок этади.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 10:33, 02.02.2014.
Ўқилди: 3478 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5548]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [5118]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [4155]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3466]

Хулиан Альварес ўзига янги клуб танлади [3069]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3023]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2554]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2491]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2484]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2316]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик