Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия 0-1 Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Дэвис кубоги: Ўзбекистоннинг рақиби аниқланди

Баҳо:
+ | -
Айни кунларда теннис бўйича норасмий жахон чемпионати ҳисобланадиган Дэвис кубогининг жаҳон лигасига саралаш вазифасини бажарувчи биринчи лига ўйинлари учта гуруҳда - Америка, Осиё-Океания ва Европа-Африка минтақаларида ташкил этилмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари Осиё-Океания минтақаси 1- гуруҳида кураш олиб боради. Тўғридан-тўғри иккинчи раундда мезбонлик вазифасини бажарадиган терма жамоамизга 4-6 апрель кунлари рақиб бўладиган терма жамоа - Янги Зелландия ва Хитой учрашувида аниқланди. Хитойликлар дастлабки икки кунда учта учрашувни ҳам ўз фойдаларига ҳал этиб муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал этишди. Учрашувлар 3-1 ҳисоби билан хитойликлар фойдасига ёзилган.

Худди Петр Лебед шогирдлари сингари, Жанубий Корея терма жамоаси ҳам туғридан-тўгри иккинчи раундда кураш олиб боради. Уларга Хитой Тайпейи вакилларини 3-0 хисоби билан мағлуб этган Ҳиндистон термаси рақиб бўлади.

Дэвис кубогининг Америка гуруҳида Бразилия ва Колумбия терма жамоалари тўҳридан-тўғри иккинчи раундга йўл олишади. Бу босқичда Бразилияликларга рақиб бўладиган жамоа Венесуэла ва Эквадор термалари ўртасида аниқланса, Доминикан республикаси ва Уругвай вакиллари учрашуви ғолиби Колумбияликларга рақиб бўлади.
Европа-Африка гуруҳида ҳам норасмий жахон чемпионати Дэвис кубоги мусобақаларининг биринчи лига учрашувлари давом этмоқда. Бу гуруҳда 12 та жамоа плей офф учун кўраш олиб бормоқда. Австрия, Хорватия, Исроил, Швейция терма жамоалари тўғридан-тўгри иккинчи раундда курашга киришади. Биринчи раундда эса Россия ва Полъша, Португалия ва Словения, Украина ва Руминия, Словакия ва Латвия термалари ўзаро рақиб сифатида кураш олиб боришмоқда.

Дэвис кубоги мусобакалари 1900 йилдан ўтказиб келинади. Мазкур мусобакаларнинг жахон лигасига ўтиш учун кураш Америка минтақаси биринчи гуруҳида 6 та жамоа ўртасида, Осиё-океания минтақасида 7 та ва Европа- Африка минтакасида 11 та жамоа ўртасида кечади. Бугунги кунга қадар АҚШ терма жамоаси 32 марта Дэвис кубогида бош совринни қўлга киритган, Австралия термаси 28 марта, Британияликлар эса 9 марта мусобакаларда бош совринга эга бўлишган. Швеция терма жамоаси 7 марта, Испания вакиллари 5, германияликлар эса 3 марта энг кучли деб топилишган.
Манба: www.sports.uz
Киритилди: 14:04, 02.02.2014.
Ўқилди: 4210 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.