Кириш Регистрация

Бобурбек Йўлдошев: "Бу сафар гуруҳ босқичи учун қаттиқ курашамиз"

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" яримҳимоячиси Бобурбек Йўлдошев ОФК расмий сайти мухбирлари билан суҳбатда бўлиб, жамоасининг ўтган йилги ОЧЛ плей-оффи иккинчи босқичидаги оғриқли мағлубияти бу сафар такрорланмаслигини таъкидлади. Эслатиб ўтамиз, темирйўлчилар якшанба куни амалдаги ОФК кубоги ғолиби "Қувайт СК" билан Тошкентда баҳс олиб боради.

12 ой олдин Йўлдошев ва унинг жамоаси клуб тарихида илк бор ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишга уриниб кўришган, аммо Дубайнинг "Ал Наср" жамоасига 2:3 ҳисоби билан имкониятни бой беришганди. Ўшанда тошкентликлар сафида Виктор Карпенко ва Акмал Холматовнинг голларидан сўнг жамоани ОЧЛ гуруҳ босқичидан атиги 12 дақиқа ажратиб турган, аммо 89-дақиқадаги пенальтидан сўнг ҳисоб тенглашганди.

"Бу мен ва жамоам учун жуда оғриқли мағлубият бўлганди. Ўйинда икки бор ҳисобда олдинда бордик, аммо ўйин айнан бизнинг мағлубиятимиз билан тугаганди. Бу эса жуда оғриқли бўлган.

Аммо энди буларни хаёлимиздан ўчиришга уринишимиз керак: хотиралар билан яшаш яхши эмас. Бор эътиборимизни шу ҳафтадаги ўйинга қаратишимиз зарур. Бу сафар ғалаба қозонишга ва гуруҳ босқичига йўл олишга қаттиқ ҳаракат қиламиз.

Рақибимиз "Қувайт СК" билан аввал тўқнаш келмаганмиз. Улар ҳақида кўп нарса билмайман, аммо биз учрашувнинг қийин ўтишини билган ҳолда, рақибимизни ҳурмат қиламиз, ғалаба учун боримизни берамиз.

Тайёргарлигимизга тўхталсам, бу жуда яхши ўтяпти, деб айта оламан. Ўйин олдидан Абу Дабида ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этдик, жамоамизга бошқа клублардан кучли ўйинчилар келиб қўшилди: буларнинг барчаси олдимиздаги баҳсда бизга қўл келади.

ОЧЛга Ўзбекистонда жуда муҳим мусобақа сифатида қаралади. Албатта, "Бунёдкор"нинг 2012 йили чорак финалда ўйнаганини яхши эслайман. Ўзим ҳам шундай даражадаги ўйинда майдонга тушишни орзу қиламан ва бу орзумга етишиш - ОЧЛда олдимга қўйган катта мақсадларимдан бири" - дейди "Локомотив"нинг 20 ёшли футболчиси Бобурбек Йўлдошев.

Манба: www.the-afc.com
Киритилди: 10:05, 05.02.2014.
Ўқилди: 4412 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [6219]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [4854]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4519]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3908]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3709]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3574]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3165]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2787]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2651]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.