Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Европада тур рамзий терма жамоаси

Баҳо:
+ | -

Eurosport.ru сайти якунланган Европа миллий чемпионатларида якунланган ҳафтанинг рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

ДАРВОЗАБОН
Вито Манноне ("Сандерленд")
Манноне ўз жамоасига сафарда "Ньюкасл" устидан ажойиб ғалабани қўлга киритишида ёрдам берди. "Сандерленд" посбони ҳисобида 9та "сейв" ёзилди ва у 4 марта юқоридан узатилган тўпларни эгаллаб олди.

ҲИМОЯ
Андреас Бек («Хоффенхайм»)
«Хоффенхайм»нинг чап қанот ҳимоячиси «Гамбург» билан ўйинда (3:0) нафақат ўз зонасида ажойиб ҳаракат қилди,  (9 марта яккама-якка тўқнашувда устун келган ва 4 марта тўпни эгаллаб олган), ўзи ҳам жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.

Рафинья («Бавария»)
Германия чемпионининг бразилиялик ҳимоячиси кетма-кет иккинчи ўйинда рамзий терма жамоадан ўрин олмоқда. «Айнтрахт» билан ўйинда (5:0) Рафинья томонидан етказилган 79 та узатманинг 72 таси шерикларига аниқ етиб борган. Унинг юқоридан узатган тўпларининг иккитаси шеригига аниқ борган. Шунингдек, 3 марта рақибдан тўпни олиб қўйган.

Алекс («ПСЖ»)
Яна бир бразилиялик ҳимоячи Алекс "Бордо" билан ўйинда (2:0) ўз ҳисобига битта гол ёзди ва йўқотилган тўпларга 10 марта эга чиқди. Шунингдек, "ПСЖ"нинг марказий ҳимоячиси тўп узатишда ҳам катта аниқлик кўрсатди — 84тадан 81та (96%).

Пер Мертезакер («Арсенал»)
«Канониров» ҳимоячиси «Кристал Пэлас» билан ўйинда (2:0) яккама-якка курашларнинг 13тасидан 10тасида ғолиб чиқди ва 7 марта тўпни ўз жарима майдончасидан узоқлаштирган. Унинг узатмалари аниқлиги — 97 % (75тадан 73та).

ЯРИМ ҲИМОЯ
Франк Рибери («Бавария»)
Рибери «Айнтрахт» билан ўйинда голли пас узатди ва ўзи гол урди. Натижада у рамзий терма жамоанинг чап қанот ярим ҳимоясидан ўрин олди.

Софиан Фегули («Валенсия»)
Фегули ва унинг «Валенсия» Барселонада Месси ва унинг жамоадошларини мағлуб этиб (3:2), улкан сенсация соҳибига айланишди. «Кўршапалаклар» вингерининг иккита аниқ пасидан кейин унинг жамоадошлари Вальдес дарвозасини ишғол қилишдан бошқа чораси қолмади.

Марио Гётце («Бавария»)
Рамзий терма жамоадан ўрин олган «Бавария»нинг учинчи вакили майдонда 73 дақиқа ҳаракат қилди, аммо ўз ҳисобига биттадан гол ва голли узатма ёзиб қўйди. Шунингдек, Марио бир марта «Айнтрахт» дарвозаси тўсинини ларзага келтирди.

Чарли Адам («Сток Сити»)
Балки, ўзининг иккита голи билан "Манчестер Юнайтед" курагини ерга теккизган Чарли Адам ҳафта қаҳрамонидир? Шунингдек, ютқазмас шотландиялик футболчи 8 марта тўпни эгаллаб олди.

ҲУЖУМ
Лионель Месси («Барселона»)
"Барселона" ўз майдонида «Валенсия»га ютқазган бўлсада (2:3), Мессининг ҳисобига пенальтидан киритилган битта гол, голли пас ёзилди. Шунингдек, у 10та уринишдан 9тасида рақибларини алдаб ўта олган.

Мам Бирам Диуф («Ганновер»)
Ҳужумчи Мюнхенгладбахнинг «Боруссия»сига қарши ўйинда (3:1) ўз ҳисобига "дубль" ёзди. Диуф, шунингдек, ҳужумчилар учун ажойиб кўрсаткични қайд этди. унинг 23та пасидан 21таси ўз эгасига етиб борди. Бундан ташқари ҳужумчи жамоаси учун 4та жарима зарбаси ишлаб берди.

Манба: www.eurosport.ru
Киритилди: 12:28, 05.02.2014.
Ўқилди: 5745 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.