Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Абдуҳамидулло Расулов: «ЖЧ-2010да ўзбек ҳакамлари ўрнатган даражани ЖЧ-2014да янада юқори кўтаришга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳи иккинчи марта футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этишади. Эрматовнинг гуруҳида Бразилияга йўл оладиган Абдуҳамидулло Расулов эса илк марта Мундиалда ишлаш бахтига сазовор бўлади. Табиийки, футболга алоқадор ҳар қандай инсон ЖЧда иштирок этишни орзу қилади. Ўз орзусига рўёби учун тинимсиз меҳнат қилган ФИФА лайнсмени Абдуҳамидулло Расулов билан суҳбат қурдик.

— ФИФА ЖЧга борадиган ҳакамлар номини эълон қилганига 20 кундан ошиб қолди. Хушхабарни эшитган пайтдаги ҳолатингизни эслай оласизми? Бу хабарни қандай қабул қилдингиз?
— Жуда ҳам хурсанд бўлдим, албатта. Бу хабарни оддий қабул қилиш мумкин эмас ахир. Боиси, футбол ичида ва атрофида юрган ҳар бир инсоннинг энг олий мақсади — бу ЖЧга бориш. Иккинчидан, 4 йил аввалги ЖЧга бора олмай қолгандим. Шундан кейин ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, турли ўйинларда ишлаб, анча меҳнат қилдик. Демак, қилинган меҳнатлар бесамар кетмади ва менинг ҳам орзуим амалга ошадиган бўлди. Бу хабарни эшитган пайтдаги хурсандчилигимнинг чегараси йўқ эди.

— Аввалги ЖЧ олдидан ташкил этилган ФИФАнинг синови пайтида соғлигингиз борасида муаммо юзага келгани учун ЖЧга бора олмай қолгандингиз. Лекин бу ҳам сизни руҳан синдириб қўймаганини бугунги кунга келиб кўриб турибмиз.
— Авваламбор, Жанубий Африкадаги Мундиалга мен бора олмаган бўлсам-да, Ўзбекистондан ҳакамлар борганидан хурсанд бўлганман. Ўша пайтда маълум сабабларга кўра синовдан ўта олмаганим ўзим учун ҳам катта сабоқ бўлди. Ундан кейин жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийнинг хизматларидан фойдаланиб, тайёргарликка катта эътибор қаратдим, камчиликларим устида ишладим. 2014 йилги ЖЧ учун янги 4 йиллик муддат бошланганидан кейин бизни ҳакамлар гуруҳи сифатида ФИФАнинг йирик мусобақаларидан бири — клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф қилишди. Ана ўшандан бошлаб менда навбатдаги ЖЧга бориш учун умид пайдо бўлди. Ўз устимда янада кўпроқ ишладим. Кейинчалик Лондон олимпиадаси, ўтган йили эса Конфедерациялар кубоги турнирида ишладик. Бу ҳам ишончнинг ортиб боришига хизмат қилди.

— ЖЧгача махсус дастур асосида тайёргарлик кўрасизми ёки доимгидек?
— ФИФАда жисмоний тайёргарлик бўйича инструкторимиз бор. У бизга қандай ишлаш борасида кўрсатмаларни бериб туради. Ундан ташқари, ўзимиз ҳам инструктор берган кўрсатмаларга яқин машғулотларни бажарамиз. Жисмоний тайёргарлик борасида ўзим мураббий билан ишласам, гуруҳимиз билан эса биргаликда амалий машғулотларни ўтказамиз. Машғулотда ўйин пайтида рўй берадиган турли вазиятлар юзасидан тез қарор чиқариш борасида ишлаймиз. Ундан ташқари Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан ҳакамлар учун уюштириладиган семинар ва йиғинлар пайтида ўз малакамизни оширамиз. ФИФА томонидан берилган янги видеоматериаллар ва гуруҳларга бўлиниб амалий машғулотлар ўтказиш бизга ёрдам беради.

Жаҳон чемпионатигача ҳали 4 ой вақт бўлса-да, унгача ФИФА Мундиалда ишлайдиган ҳакамлар учун семинарлар ташкил этиб, уларнинг тайёргарлигини назорат қилиб боради. Февраль ойида Канар оролларида ташкил этиладиган ФИФА семинарида фақат бош ҳакамлар иштирок этишади. Март ойининг сўнгги кунлари Швейцарияда ўтказиладиган бир ҳафталик семинарда эса барча ҳакамлар боришади. Ана шу синовдан муваффақиятли ўтиб олиш учун ҳозирданоқ тайёргарлик олиб боряпмиз. Боиси, март ойидан мавсум бошланиб кетади ва унда асосий эътибор ўйинларга қаратилади. Март ойида 2та халқаро ўйинда ва Олий лига баҳсларида ишлаймиз. Шунинг учун ҳозир жисмоний тайёргарлик бўйича ишлаяпмиз.

— Ҳозирги пайтда қанот ҳакамларининг ўрни ҳам тобора ошиб бормоқда. Масалан, Рафаэль Ильясов аввалги ЖЧнинг очилиш ўйинида мураккаб вазиятда тўғри қарор чиқариб, барча футбол аҳлининг эътирофига сазовор бўлди. Мабодо, ЖЧ ўйини пайтида шундай ҳолат юзага келса, сиз бунга тайёрмисиз?
— Бу нарса ҳакамнинг ўйинга қай даражада тайёргарлик кўрганига, ўйинга нисбатан ёндашувига боғлиқ. Агар ҳакам майдонга чиқиб, "бу ҳар доимгидек оддий ўйин" деган фикрда бўлса, у албатта хатога йўл қўяди. Аввал ҳам айтиб ўтганман, ҳакам қандай даражадаги ўйинни бошқаришдан қатъи назар, у иккинчи лига ёки халқаро ўйин бўладими, фақат юқори тайёргарлик билан майдонга чиқиши керак. Жаҳон чемпионатида эса ҳар бир ҳакам ўйинга тайёр бўлиб чиқади, деб ўйлайман. Рафаэль Ильясов билан юзага вазият ҳақиқатда мураккаб эди. Бунақа ҳолат камдан-кам юз беради. Лекин ҳакам ҳар қандай вазиятга тайёр бўлиши керак. Агар мана шундай вазиятларда қанот ҳаками тўғри қарор чиқарса, бу ўша ҳакамлар гуруҳининг ютуғи ҳисобланади. Агар у адашса, уч кишининг шаънига доғ тушади. Биз ҳам инсонмиз, хато қилишимиз мумкин, аммо хато қилмасликка, юқори тайёргарлик билан ўйинни бошқаришга ҳаракат қиламиз.

2010 йилги ЖЧда ўзбекистонлик ҳакамлар барчадан кўпроқ ўйинларни бошқаришганди. Бу бежизга эмас. Ҳар бир ўйинда юқори савияда ишлашгани учун уларга энг кўп ўйинлар ишониб топширилди. Биз эса бу сафар ўша даражани ушлашимиз, ундан ҳам яхшироқ савияда ишлашимиз керак. Ана шунда юртимиз шаъни нуфузли мусобақада янада улуғланади.

Манба: "Парвона" газетаси.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:03, 06.02.2014.
Ўқилди: 4576 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.