Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Рауф Инилеев: «Аёлимнинг ўлимидан кейин вазиятни ўзгартиришни истадим»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик мутахассис Рауф Инилеев Қозоғистон Биринчи лигаси вакили "Мақтаарал" жамоасини қабул қилиб олди ва ҳозирда бу жамоа билан машғулотлар ўтамоқда. Мақтааралликларнинг ўқув-машғулот йиғини айнан Тошкентда ўтказилмоқда. Sports.kz мухбири эса ушбу мураббий билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди.

— Рауф Талгатович, қизиқ, Осиёнинг энг яхши мураббийи унвонини қўлга киритган мураббий қандай қилиб Қозоғистон Биринчи лигаси жамоасини қабул қилиб олди?
— Биласизми, биз, фахрийлар Тошкентда йиғилиб футбол ўйнаб турамиз. Биз билан биргаликдада Мақтаарал туманидан бир киши ҳам ўйнаб турарди. Бир куни у ўз туманида футбол жамоасини тузаётганини ва бунда туман ҳокими ёрдам бераётганини айтиб қолди. Жамоа учун яхши мураббий қидиришаётганини айтди. Мен Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини бошқараётганимда Юрий Христофориди билан дўстлашгандим. У ҳам Мақтааралда туғилган. Ҳаётимда шундай пайт бўлдики, аёлим узоқ вақт касал бўлиб ўтди ва 2012 йилда вафот этди. Икки йил давомида мен ҳеч қаерда ишламадим. Ниманидир ўзгартиришим лозим эди. Ўша мақтаараллик менга тумандаги стадионни Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги собиқ вазири Хоназаров қурганини айтди. Ушбу масъул шахс ҳам ўз вақтида Мақтааралда ишлаган. Бу туман жамоаси охирги марта Иттифоқ чемпионати Б классида ўйнаганди. У ерда 20 йилдан бери футбол йўқ эди. Яна бир жиҳати: Мақтаарал Чимкентдан кўра Тошкентга яқинроқ — бор-йўғи 90 км. Мана шу омилларнинг барчаси бир бўлиб менинг ушбу жамоага нисбатан қизиқишимни оширди.

— Шунга қарамай, шундай тажрибали мутахассиснинг Қозоғистон Биринчи лигаси клубида ишлашга нима мажбур қилди?
— Очиғини айтсам, мен нафақат Ўзбекистон миллий терма жамоасида, балки турли лигалар клубларида ишлаганман. Барча жойда футбол билан шуғулланиш қизиқарли. Албатта, Мақтаарал жамоаси инфратузилмаси ҳозирча жуда ёмон аҳволда, у ерда муаммолар кўп. Лекин бу минтақа — Қозоғистоннинг жанубий қисми кўп томонлама Ўзбекистон билан умумийликка эга. Агар Қозоғистон ва Ўзбекистон футболи жиҳатларини бир жамоада бирлаштира олсам, бу қизиқарли бўлса керак.

— Қўлостингиздаги футболчилар ҳақида нима дея оласиз? Улар жамоада қолишадими?
— Жамоанинг ўз футболчилари кам эди. «Мақтаарал»га асосан Чимкент вилоятининг учинчи ва тўртинчи савиядаги футболчиларини юборишган. Жамоа Биринчи лигада ўз ўрнини сақлаб қолиши керак эди. Лекин бу катта машаққат эвазига амалга оширилди. Футболчилар ҳаттоки бундай вазифани ҳам бажаришга тайёр эмаслар.

Ҳозирда селекция ишлари билан жиддий шуғулланяпмиз. Умид қиламанки, яхши жамоани шакллантира оламан. Клуб инфратузилмасини ривожлантириш керак. Ҳеч бўлмаса у Биринчи лига савиясига мос бўлиши лозим. Ахир Мақтаарал туманидаги иқлим шароити Қозоғистоннинг бошқа минтақаларига нисбатан яхши.

— Йиғин давомида янги ўйинчиларни кўздан кечиряпсизми?
— Тўртта назорат ўйини ўтказиб, кучли жамоалар билан баҳсларда иштирок этдик. Баъзи футболчиларни кўздан кечирдик. Ҳозир бепул футболчилар йўқ. Агар ушбу футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олиш учун жамоанинг пули етарли бўлса, яхши жамоа юзага келарди.

— Жамоа айнан қайси клублар билан куч синашди?
— Бундай пайтда Тошкентда ўзига янги жамоа излаётган футболчилардан иборат жамоалар йиғилишади. Учта ўйинни мана шундай жамоаларга қарши ўтказдик. Шунингдек, аралаш таркиб билан ўйнаган "Бухоро" билан ўйнадик. Бу жамоани Эдгар Гесс шуғуллантирмоқда. Биз 2:1 ҳисобида ғалаба қозондик. Майдонда тенг кучли икки жамоа ўйнади. Бу ҳолат мени қувонтирди.

— Жамоага сиздек таниқли мутахассис келиши билан «Мақтаарал»нинг бюджети ошириладими?
— Ўзбекистонда клублар ҳомийлар ҳисобига кун кўради. Молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар тез-тез юзага келиб туради. Жамоа хўжайинининг ишлари орқага кета бошласа, футболга пул сарфлаш жонига тегса, ёки яна нимадир рўй берса, муаммолар бошланади. Қозоғистонда эса вазият бошқачароқ. Мақтаарал тумани ҳокимлиги томонидан футбол клубига маълум сумма ажратилган. Қозоғистон мезонлари бўйича бу кўп эмас, албатта. Жиддий вазифаларни ҳал қилиш учун кўпроқ пул керак. Лекин, дарҳол олдинга қараб югуриб кетиш керак эмас. Аввал Мақтаарал футболини юзага келтириш лозим. Агар жамоа ривожланса, қандайдир натижалар кўрсата бошласа, ёшлар бу жамоада қола бошлашса, унда янада кўпроқ суммани сўраш мумкин бўлади.

Манба: www.sports.kz
Киритилди: 16:39, 06.02.2014.
Ўқилди: 5234 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.