Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-1 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Андижон» таркибни 5 нафар футболчи билан кучайтирмоқчи

Баҳо:
+ | -

Бугун “Андижон” Тошкентда иккинчи йиғинини бошлади. Бу сафар жамоамиз “Адмирал” меҳмонхонасига жойлашди. Айтиш керакки, бугундан таркибга ҳам бир қатор янги ўйинчилар қўшилишмоқда. Машғулотларнинг дастлабки кунида жамоа сафида 5 нафар янги футболчи шуғулланди.

Литвадан келган Гедеминас Паулаускас ва Нериюс Астраускас андижонликлар билан машғулотларга киришишди. Шунингдек, дарвозабон Артур Парванов, ярим ҳимоячилар Мирзакамол Камолов ва Собир Усмонхўжаев “Андижон” билан машғулотларни бошлашди.

Бу футболчилар орасида Камолов учун “Андижон” бегона жамоа эмас. Чунки у 2008-2010 йилларда ҳам бу жамоа шарафини ҳимоя қилган. Камоловнинг фаолиятидаги энг яхши ўйинлари ҳам айнан “Андижон” билан боғлиқ десак муболаға бўлмайди. Уч йиллик танаффусдан сўнг ярим ҳимоячи “Андижон”га қайтмоқда.

“Локомотив”даги фаолиятлари орқали мухлисларга яхши тиниш бўлган Парванов билан Усмонхўжаев ўз омадларини энди “Андижон”да синаб кўришмоқчи. Ҳозирча бу футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда. Шунингдек, яна икки кундан сўнг таркибга ҳужумчи Даврон Мирзаев ҳам қўшилади. Россиянинг “Рубин”, “Химки” ва “Нефтехимик” клубларида тўп сурган бу ҳужумчини мураббийлар ПФЛ Кубоги турнирида синаб кўришади. Бундан ташқари африкалик футболчилар ҳам кўрикдан ўтказилади. Аввалги йиғинларда иштирок этган футболчилардан Омад Тойлоқов кўрикдан ўта олмади ва унга жавоб берилди.

ПФЛ Кубоги бошлангунига қадар "Андижон" эртага “Бунёдкор” ўринбосарларига қарши назорат учрашувида майдонга тушади.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 13:29, 08.02.2014.
Ўқилди: 4149 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик