"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти Примьеронинг 23-турида "Вильярреал"га қарши ўйиндан сўнг (4:2), жамоасининг Криштиану Роналдусиз қандай ўйин кўрсатгани хусусида гапириб ўтди.
"Криштианунинг йўқлиги жамоанинг барча аъзоларини янада кўпроқ ишлашга руҳлантирмоқда. У биз учун алмаштириб бўлмас ўйинчи ва усиз, албатта, жамоа кўпроқ қийинчиликларга дуч келади.
Бэйлга келсак, у жуда яхши ўйнади. Ўйин осон бўлгани йўқ, аммо бутун жамоа яхши ўйин кўрсатди. Гарет биринчи голни урди, иккинчисига ассистентлик қилди ва ўйинни юқори савияда ўтказди.
Хесе? У ҳозир жуда юқори формада. Ундан кўнглимиз тўқ. Хесе кўп ишлаяпти ва жамоага ёрдам тегмоқда. Унинг ёши учун бу жуда яхши натижа.
Бензема жуда муҳим ўйинчи, аммо фақат голлари учун эмас. Унинг бошқа вазифалари ҳам бор. Мисол учун, ҳимояда. У - замонавий ҳужумчи", - дейди италиялик мутахассис.