Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема ўзининг муваффақиятларида устози Зинедин Зиданнинг ёрдами катта бўлаётганини таъкидлаб ўтди. Эслатиб ўтамиз, француз ҳужумчиси "Вильярреал"га қарши ўйинда дубл қайд этганди.
"Зидан бутун жамоа билан жуда яхши иш олиб боряпти, аммо қайд этишим керак, у билан менинг алоҳида муносабатларимиз бор. У менга катта акамдек бўлиб қолган. Зизу кўплаб маслаҳатлар бериб туради ва мен учун алоҳида иш режаси ишлаб чиққан. Мисол учун, "Вильярреал" дарвозасига урган биринчи голим унинг тавсиялари маҳсулидир", - дейди Бензема.