Сўнгги икки йилда жаҳоннинг энг яхши биатлончиси Мартен Фуркад ниҳоят олимпия чемпиони унвонини қўлга киритди. У таъқиб пойгасида стартга олтинчи бўлиб чиққанига қарамай, финишга биринчи бўлиб келди.
Фуркад 4та ўқ отиш майдонида 20та нишоннинг 19тасини ёпишга муваффақ бўлди. Битта хато эса унга олтин медални қўлга киритишида халал бера олмади. Мартен, айниқса, сўнгги ўқ отишда 5та нишонни аниқ мўлжалга олганидан кейин намойишкорона ғолибликни муддатидан аввал нишонлади. Ҳақиқатдан ҳам сўнгги даврада унга ҳеч ким ета олмади.
Ўқ отишда бирорта ҳам хатога йўл қўймаган, стартда саккизинчи бўлиб йўлга чиққан чехиялик Ондрей Моравец эса кумуш медалга эга бўлди.
Учинчи ўрин ҳам франциялик биатлончига насиб этди. Жан-Гийом Бетрикс маррага учинчи бўлиб етиб келди. Эътиборли томони, у маррага 14 бўлиб чиққанди ва ўқ отиш майдончаларида биттага хатога йўл қўйди. Сўнгги даврада Беатрикс спринтерлик борасида Бьорндалин, Свендсен каби спортчиларни ортда қолдира олгани эътиборга молик. Уле-Айнер эса марра чизиғини тўртинчи бўлиб кесиб ўтди.
Бугун олимпиадада 3та медаллар комплекти ўз эгаларини топди. Натижалар билан танишинг:
Тоғ чанғиси. Аёллар, супер-комбинация, слалом
1. Мария Хёфль-Риш (Германия)
2. Николь Хос (Австрия)
3. Жулия Манкусо (АҚШ)
Шорт-трек. Эркаклар, 1500 метр
1. Шарль Амлен (Канада)
2. Тянью Хань (Хитой)
3. Виктор Ан (Россия)
Биатлон. Эркаклар, Тақиб пойгаси, 12,5 км
1. Мартен Фуркад
2. Ондржей Моравец
3. Жан-Гийом Беатрикс