"Арсенал" яримҳимоячиси Санти Касорла "тўпчилар" ҳужумчиси Оливь Жируни АПЛнинг бошқа етакчи ҳужумчилари билан таққослади.
"Менимча, у Суарес ва Руни билан бир хил савияда. У жисмоний жиҳатдан кучли ва тўпни ўзида ушлаб тура олади. Оливье ҳам боши билан, ҳам оёқлари билан яхши ўйнайди. Унинг ўйин услуби инглиз ҳужумчилариникидан фарқ қилади, аммо у аллақачон жамоамиз кўп наф келтиришга улгурди.
Жиру - ажойиб ҳужумчи. Ушбу мавсум буни клуб ва терма жамоада исботламоқда. У юқори савияга чиққан ва йилдан йилга кучайиб бормоқда", - дейди Касорла.