Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Сочи-2014. Бугун олтита комплект медаллар учун кураш кечади

Баҳо:
+ | -

12 февраль куни Сочи шаҳри (Россия)да ўтказилаётган XXII қишки Олимпиада ўйинларида 6 комплект медаллар учун баҳс юритилади.

Жумладан, фигурали учиш мусобақаларида жуфтликлар ўртасида эркин дастур бўйича (Тошкент вақти билан соат 20:45да) баҳслар ўтказилса, 1000 метр масофага конькида тез югуриш баҳсларида (19:00) эркаклар ўртасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.

Чанғи икки кураши бўйича ғолиблар номи ҳам бугун аниқланади (14:30, 17:30). Спортчилар дастлаб ўрта трамплиндан сакрашади ва маълум балларга эга бўлишади. Шундан сўнг улар чанғи спорт бўйича масофага отланишади. Трамплиндан сакрашда яхши балл тўплаган спортчи стартга биринчи бўлиб чиқади ва вақт тавофути бўйича кетма-кет йўлга чиқишади.

Бугун, шунингдек, чана спорти (эркаклар иккилик, 19:15), тоғ чанғиси (12:00), сноуборд хафпайп (аёллар, 15:00), хоккей (гуруҳ ўйинлари) ва кёрлинг (10:00) бўйича мусобақалар ўтказилади.

Медалларни қўлга киритиш борасида норвегияликлар яна пешқадамликни ўз қўлларига олдилар. Айни пайтга келиб Норвегия спортчилари 4 та олтин, 3 та кумуш, 4 та бронза медалига сазовор бўлдилар.

Тўрттадан олтин медалга, шунингдек, Канада ва Германия делегацияси аъзолари ҳам эгалар. Канадаликлар 4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритишган бўлса, германиялик спортчилар ҳисобида 4 та олтин ва 1 та кумуш медали мавжуд.

Умуман бугунги кунга келиб 13 давлат вакиллари Сочи Олимпиадасининг олтин медалларига сазовор бўлдилар. Совринли ўринларни қўлга киритган давлатлар сони эса жами 22 тани ташкил этмоқда.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:32, 12.02.2014.
Ўқилди: 3231 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.