«Арсенал» ярим ҳимоячиси Санти Касорла бир неча йил аввал «Реал» билан музокара олиб борганини тан олди. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
«Барселона» ва «Реал» испан футболининг рамзлари ҳисобланади. Барча футболчилар у ерда ўйнашни орзу қилади. Бир неча йил олдин мен «Реал» билан музокара олиб боргандим, лекин ҳаммаси шунчаки қолиб кетди»,- дейди Касорла.