«Сандерленд» ярим ҳимоячиси, ўтган ойда премьер лиганинг энг яхши футболчиси бўлган Адам Жонсон кучли рақобат сабаб «Манчестер Сити»дан кетганини таъкидлади.
«Манчестер Сити»дан фаолиятимни давом эттириш учун кетдим. Англия кубоги ҳамда мамлакат чемпионлигини қўлга киритдим. Яна нималаргадир эришишни хоҳладим. Ўзим хоҳлагандай ўйнашим мумкин бўлган жамоани узоқ қидирдим ва энди топдим.
«Сити»нинг таклифини рад эта олмасдим. У ерда ўйнаш жуда ажойиб. Жамоа юлдузлар билан тўла. Лекин бир томондан ҳар ёзда сенинг ўрнингга янги юлдузни сотиб олишлари мумкин. Агар сен инглиз бўлсанг ва клуб тарбияланувчиси бўлсанг, «Сити»да сенга ҳа деганда имконият беришмайди. Бу учун Уэйн Руни каби кучли футболчи бўлиш керак. Менимча, Рунидан бошқа футболчи «Сити»да ёшлигидан ўйнаб кета олмаган бўларди»,- дейди футболчи.