Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Азамат Илёсов: «Месси» деб аташларига қарши эмасман ва унга ўхшашга ҳаракат қиламан»

Баҳо:
+1 | -

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси мавсумлар оралиғида кўплаб янги футболчиларни ўз таркибига қўшиб олмоқда. Улар орасида энг ёши бўлган Азамат Илёсов — 17 ёшда. Ўйин услуби ҳамда ташқари кўриниши Леонель Мессига ўхшаш ушбу ёш футболчи секин-асталик билан жамоага кўникмоқда. "Ўзбек Месси"си билан суҳбатни эътиборингизга ҳавола этамиз.

— Азамат, Нефтчи"га келиш тарихи қандай содир бўлди?
— Мен биринчи лиганинг "Орол" жамоасида тўп суриб юргандим. Жамоамиз устозига Мурод ака мурожаат қилиб, "Нефтчи" сафида ўзимни кўрсатиш учун имконият беришини айтиб қолди. Мен ва мураббийларим бунга рози бўлдик. Айни пайтда фарғоналиклар машғулотида иштирок этяпман.

— "Нефтчи"да ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
— Жуда ҳам яхши. Жамоадаги футболчиларнинг менга бўлган муносабатлари ёмон эмас. Мурод ака билан ишлаш ҳам менга манзур бўлмоқда.

— 17 ёшда экансиз. Ўзингиздан анча катта бўлган профессионал футболчилар орасида тўп суриш қийин эмасми?
— Албатта қийин бўляпти. Худо хоҳласа, муҳитга тез орада кўникаман. Янги мавсумдаги мақсадим — асосий таркибга кириш. Яна Дилёр Эрматов билан ўйинда бир-биримизни яхши тушуняпмиз. Шунингдек, бошқалар билан ҳам.

— Сизни "Месси" деб чақиришлари қандай қарайсиз ?
— Тўғри, ҳамма мени шундан атайди (кулади). Бундай деб аташларига қарши эмасман ва албатта ана шу футболчига ўхшашга ҳаракат қиламан.

Рухсор ТРК спорт мухбири Ҳожиакбар Жабборов суҳбатда бўлди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:09, 15.02.2014.
Ўқилди: 11254 марта.
Фикрлар: 74 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.