Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

«Манчестер Сити» «Челси»ни кубокдан чиқариб юборди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" жамоаси 20 кун олдинги ўз уйидаги мағлубият учун "Челси" аламини олишга муваффақ бўлди. Улар бугун бўлиб ўтган Англия кубогининг нимчорак финалида Моуриньо шогирдларини мусобақадан чиқариб юборишди.

Очиғини тан олиш керак, ўйин кўп ҳам грандлар тўқнашувига ўхшамади. Мухлислар бу ўйиндан янад ёрқинроқ шиддат кутишганди. Ҳар ҳолда "шаҳарликлар" ғалаба учун интилишлари орқали нималардир кўрсатишган уринишган бўлса, бу ўйинда "кўклар"нинг мақтанадиган жиҳатлари бўлмади.

Мезбонлар учун ғалаба нисбатан осон қўлга киритилди. Пеллегрини шогирдлари ҳар иккала бўлимда биттадан гол уриб, ўйинни мантиқий якунига етказишди. Биринчи бўлимда Стевен Йоветич "Челси" дарвозасини ишғол қилган бўлса, иккинчи 45 дақиқаликда захирадан майдонга тушган Самир Насри ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди.

Балки, Моуриньо бу сафар ҳам ҳакамларга ўз эътирозини билдириши мумкин. Боиси, тўп узатилаётган пайтда Насри кичик офсайдда қолиб кетганди. Шунга қарамай, "Сити" ҳақли равишда ғалаба қозонди ва Англия кубогининг чорак финали йўлланмасини қўлга киритди.

"Манчестер Сити" ўзининг чорак финалдаги рақибини қуръадан кейин билиб олади. Унгача эса улар ЕЧЛ нимчорак финали доирасида сешанба куни бўлиб ўтадиган "Барселона"га қарши ўйинга тайёргарлик кўришлари лозим.

"Челси" эса Англия кубокларидан чиқиб кетди. Энди Моуриньо жамоаси ўз эътиборини Англия Премьер-лигаси ва халқаро ўйинларга қаратсалар ҳам бўлади.

Англия кубоги, 1/8 финал
Сандерленд – Саутгемптон 1:0 (0:0)
Гол: 1:0 – 49 Гарднер.
Сандерленд – Устари, Верхини, О’Ши, Челюстка, Гарднер (Колбэк, 83), Ларссон, Кэттермоул, Джаккерини, Доссена (Алонсо, 77), Скокко (Уикхэм, 69), Борини.
Саутгемптон – Дэвис, Шоу, Йосида, Клайн, Хойвелд, Лаллана (McQueen, 82), С. Дэвис, Гильерме (Джей Родригес, 62), Уорд-Проуз (Шнайдерлин, 62), Ваньяма, Ламберт.

Кардифф – Уиган 1:2 (1:2)
Голлар: 0:1 – 18 Кр. Маккэнн, 1:1 – 27 Ф. Кэмпбелл, 1:2 – 40 Уотсон.
Кардифф – Маршалл, Кала, Теофиль-Катрин, Колкер, Тэйлор, Дэли, Медель (Кауи, 46), Заа, Эйкрем (Ким Бо Ген, 78), Ф. Кэмпбелл, Бергет (Нун, 61).
Уиган – Аль-Хабси, Бойс, Перч, Рамис, Эспиноза, Уотсон (Макикран, 58), Босежур, Жорди Гомес (Крэйни, 78), К. Макманаман (Макклейн, 67), Кр. Маккэнн, Фортюне.

Шеффилд Уэнсдей – Чарльтон 0:0

Манчестер Сити – Челси 2:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 16 Йоветич, 2:0 – 67 Насри.
Манчестер Сити – Пантилимон, Сабалета, Компани, Лескотт, Клиши, Яя Туре, Хави Гарсия, Сильва (Навас, 69), Милнер, Йоветич (Насри, 61), Жеко (Негредо, 80).
Челси – Чех, Иванович, Давид Луиз, Кэйхилл, Аспиликуэта, Виллиан (Оскар, 71), Рамирес (Торрес, 61), Оби Микел, Матич, Э. Азар, Это′О (Салоҳ, 46).

16 февраль, якшанба
Эвертон – Суонси
Шеффилд Юнайтед – Ноттингем Форест
Арсенал – Ливерпуль
Брайтон – Халл

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:54, 16.02.2014.
Ўқилди: 7502 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.