Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

«Қизилқум» бу гал «Машъал»га имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар қилганимиздек, 15 февраль куни «Қизилқум» жамоаси Тошкент йиғини доирасида навбатдаги назорат учрашувини ўтказди. Бу галги рақиб — Муборакнинг «Машъал» футболчилари бўлди.
 
Учрашув тенг курашлар остида кечди. Аммо яратилган вазиятлардан унумли фойдаланиш борасида муборакликлар ўз устунликларини намойиш этдилар. Дастлаб танаффусга қадар Зоҳир Қўзибоев ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда «дубль»ни расмийлаштирди ва «Машъал»нинг ғалабасини таъминлади — 0:2.
 
Навоийликлар бош мураббийи Юрий Лукин мазкур ўртоқлик ўйинида қуйидаги футболчилар хизматидан фойдаланди:
Эркин Жабборов, Файзулла Қамбаров, Акмал Холиқов, Абдували Мўминов, Миржалол Қурбонов, Ғайрат Жумаев, Сарваржон Холматов, Шерали Жўраев, Фаррух Ҳайдаров, Самандар Шодмонов, Наврўз Алимов.
Захирадан майдонга тушганлар: Азизжон Абдуллаев, Асқар Муҳиддинов, Элдор Бойматов, Анвар Раҳимов, Алишер Холиқов, Жамшид Шоҳназаров, Азиз Мансуров.
 
— Бир кун аввал «Нефтчи»га қарши учрашувда майдонда тўқсон дақиқа ҳаракат қилган Владимир Шишелов, Руслан Вагапов, Акмал Рустамов сингари ўйинчиларга бу сафар дам бердик, — дейди Юрий Павлович. — Ҳар куни сунъий қопламали майдонда ўйин ўтказиш осонмас. Шунга қарамай, йигитлар ёмон таассурот қолдиришмаяпти. Машғулотларимизга ўтган йили Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасида ўйнаган Анвар Раҳимов келиб қўшилди.  У бугун «Машъал»га қарши ўйинда иккинчи бўлимда майдонга тушди.
 
Тошкент йиғинига аввалроқ Абдували Мўминов, Азиз Мансуров («Шўртан»)лар келиб қўшилишганди. Аммо уларнинг «Қизилқум» таркибидан расман жой олиш-олмасликлари йиғини сўнггида маълум бўлади.
 
Режага мувофиқ, навоийликлар навбатдаги ўртоқлик баҳсини 18 февралда ўтказадилар. Унда «Андижон» жамоаси кончиларга қарши майдонга чиқишади.

Манба: www.fcqizilqum.uz
Киритилди: 11:56, 16.02.2014.
Ўқилди: 2990 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик