«Машъал» ва «Қўқон-1912» жамоалари ПФЛ Кубоги-2014нинг илк ярим финалчиларига айланди.
Муборакликлар «Динамо»дан кучлироқ чиқди. Ушбу икки жамоа ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади, пенальтилар сериясида «Машъал» футболчилари аниқроқ ҳаракат қилишди – 4:3.
«Қўқон-1912» «НБУ-Осиё»га қарши ўйиннинг бошидаёқ ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбориши мумкин эди, бироқ Зайниддин Тожиев 12-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади. Учрашув якунланишига 17 дақиқа қолганида эса қўқонликлар юзага келган имкониятдан фойдаланиб, ғалабани илиб кетишди.
ПФЛ Кубоги-2014, чорак финал
17 февраль, душанба
«НБУ-Осиё» - «Қўқон-1912» - 0:1. 44 томошабин.
Ҳакамлар: В. Агишев, А. Усмонов, С. Шоюсупов, А. Эргашев
Назоратчи: Г. Имомов.
Гол: Х. Узоқбоев (73).
12-дақиқада З. Тожиев («НБУ-Осиё») пенальтидан фойдалана олмади.
Огоҳлантиришлар: Д. Саидов (37), Ф. Кенжаев (90+2) – А. Критинин (12), Л. Сафаев (18), Д. Маматов (90), О. Йўлдошев (90+1).
«Динамо» - «Машъал» - 0:0, пенальти бўйича – 3:4. 72 томошабин.
Ҳакамлар: В. Серазетдинов, Т. Гайнулин, А. Цапенко, А. Рубаков
Назоратчи: А. Клепиков.
Огоҳлантиришлар: Ф. Шотурсунов (25), И. Маматказин (38), А. Саматов (38), А. Мельничук (87) – К. Баҳодиров (33), Д. Ваниев (40), Ғ. Комилов (55).