Туркияда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бораётган «Олмалиқ» 17 февраль куни илк назорат ўйинини ўтказди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Арманистоннинг «Пюник» клубига қарши кечган назорат ўйинида «Олмалиқ» 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоанинг ягона голи ҳужумчи Зафар Полвонов томонидан пенальтидан киритилди.
«Олмалиқ» навбатдаги назорат учрашувини 20 февраль куни Қозоғистоннинг «Иртиш» жамоасига қарши ўтказади.